ПСЖ - "Тулуза" учрашувида Фантомас майдонга тушди (фото)

Aslanov Jasurbek
22 авг 2017
ПСЖ ҳамда "Тулуза" ўртасидаги Франция чемпионатининг 3-тур учрашувида ғалати воқеа юз берди.

Баҳс бошланишидан олдин трансляция устида ишлаётганлар икки жамоа таркибларини кўрсата бошлашди. Навбат "Тулуза" ҳимоячиларига келганида "қовун тушди". Ҳимоячилардан бири - Исса Диопнинг сурати кўрсатилмади ва унинг сурати ўрнига "Фантомас" фильмидаги Фантомас қаҳрамонига ўхшаш стандарт маникен намойиш этилди.


Тахминимизга кўра, футболчи ҳар мавсум олдидан ўтказиладиган ТВ трансляциялари учун фотосессия ва видео суратга олиш жараёнида иштирок этмаган. Исса Диоп 2015 йилдан бери "Тулуза" шарафини ҳимоя қилади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia