Polymarket Чемпионлар лигаси — 2026/2027 фаворитларини маълум қилди

9 авг 2026, 09:45
Polymarket сайти айрим жамоаларнинг УЕФА Чемпионлар лигаси 2026/2027 йилги мавсумида ғалаба қозониш имкониятларини фоизларда баҳолади.

Муайян воқеалар эҳтимолини баҳолашга ихтисослашган платформа баҳолашига кўра, асосий еврокубок турнирининг фаворити бир йўла учта жамоа — ПСЖ, Мадриднинг "Реал" ва "Бавария" клублари ҳисобланади.

Испания, Франция ва Германия грандларининг ЧЛда ғалаба қозониш эҳтимоли мусобақанинг умумий босқичи старти олдидан 14 фоизни ташкил этмоқда. Кейинги ўринда 13 фоиз кўрсаткич билан Англиянинг "Манчестер Сити" жамоаси жойлашган.

УЕФА Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби "Пари Сен-Жермен" клуби ҳисобланади. Турнирнинг жорий мавсумдаги финали 2027 йилнинг 5 июнь куни Мадриддаги "Метрополитано" стадионида бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Polymarket