"Пахтакор" ёшлар жамоаси Қатар U-20 термасини мағлуб этди

Sherzod Nurmatov
3 фев 2026
Дохада йиғин ўтказаётган "Пахтакор" ёшлар жамоаси иккинчи назорат ўйинини ўтказди.

Бу сафар ҳам Қатар U-20 терма жамоаси рақиб сифатида майдонга тушди. 2007-09 йилларда таваллуд топган футболчилардан иборат Шуҳрат Бўриев шогирдлари беллашувда кичик ҳисобда зафар қучди. 

Ўйин тақдирини ҳал этган ягона тўп 30-дақиқада Асад Шуҳратов томонидан урилди. Шу тариқа, "шерлар" Қатар термасидан устун келди.

Жамоа йиғини 6 февралга қадар давом этади.

Эслатиб ўтамиз, илк учрашувда Қатар U-20 ғалаба қозонган эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Пахтакор" матбуот хизмати