

Бироқ ташкилот ўз баёнотида қарорнинг тўғри ёки нотўғри бўлганини ёзиб ўтмаган.
Суперлига 18-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Сурхон” учрашувининг 90+4-дақиқасида “Пахтакор” жамоаси гол урди.
Ушбу вазият ВАР ҳаками томонидан кўриб чиқилиб, чизиқ чизилгандан сўнг “Пахтакор”нинг 17-рақамли футболчиси тўп узатилган вақтда офсайд ҳолатида бўлгани ҳамда тўп учун фаол кураш олиб боргани ҳақида бош ҳакамга маълумот берилди. Шундан сўнг бош ҳакам ВАР ҳакамининг маълумотига асосан голни бекор қилди.
Бироқ, мазкур вазиятда ВАР ҳаками бош ҳакамни монитор орқали вазиятни қайта кўриб чиқишга чақирмасдан хатога йўл қўйди.
Бироқ ВАР протоколларида шундай ёзилган қоида бор:
“Ҳакам ВАР мониторига БОРМАЙДИГАН ҳолатлар (Фактик ҳолат)
Аниқ чизиқ (факт): Агар масалага фақат ўйинчининг позицияси тааллуқли бўлса (яъни, ҳужумчи рақиб ҳимоячисидан олдиндами-йўқми ва тўпга тегдими), бу фактик қарор ҳисобланади.
Жараён: ВАР ҳакамлари видео-такрор ва чизиқлар (ёки ярим автоматик офсайд тизими) орқали позицияни аниқлайди ва қулоқчин орқали бош ҳакамга "Офсайд бор" ёки "Офсайд йўқ" деб маълум қилади. Бош ҳакам мониторга бормасдан, тўғридан-тўғри ўйинни тўхтатади ёки голни инкор этади/ҳисоблайди”
Шу қоидадан келиб чиқадиган бўлсак, Жасур Мухторовнинг бу ҳолатда ВАР мониторига яқинлашиши керак бўлмайди.



