Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси халқаро турнирда иштирок этади

Aslanov Jasurbek
22 окт 2025, 16:21
Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ноябр ойидаги ФИФA кунларида Хитойдаги халқаро ўртоқлик турнирида иштирок етади.

Баҳслар 12, 15 ва 18-ноябр кунлари “Ченгду Сичуан” стадионида бўлиб ўтади. Жамоамиз Осиё кубогида Корея Республикаси билан бир гуруҳдан жой олгани сабабли, жамоалар ўртасидаги ўйин машғулот учрашуви мақомида ўтказилади. 


12 ноябрь

Корея Р — Ўзбекистон 

*машғулот учрашуви


15 ноябрь

Ўзбекистон — Вйетнам 


18 ноябрь

Хитой — Ўзбекистон


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ufa.uz