Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси Шри-Ланка устидан ғалаба қозонди

Narzulla Saydullayev
21 сен 2018
Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси Шри-Ланканинг Коломбо шаҳрида ўтаётган Осиё чемпионатининг саралаш босқичидаги навбатдаги учрашувини мезбон Шри-Ланка U-16 аёллар терма жамоасига қарши ўтказди.

Кучли ёмғир остида ўтган муросасиз ўйинда Илхом Ханжариев шогирдлари Шри-Ланка устидан 4-0 ҳисобидаги ишончли ғалабага эришишди. Учрашувдаги голларни Лейла Ораниязова, Ўғилой Саъдуллаева, Ойсара Суюнова ҳамда Диёра Жўрабоевалар киритишди.

Терма жамоамиз сўнгги тур ўйинини 23 сентябрь куни соат 14:30 да Хитой U-16 аёллар терма жамоасига қарши ўтказади.


Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: ufa.uz