

Транфернинг умумий қиймати 8 миллион долларни ташкил қилади. Макарионинг янги клуби билан меҳнат шартномаси 2030 йил охиригача тузилган.
Катарина Макарио Бразилияда туғилган бўлиб, бразилия ва америка клублари тарбияланувчиси ҳисобланади. Макарио "Лион" ва "Челси" клубларида ўйнаган. Шунингдек, футболчи АҚШ миллий жамоаси сафида тўп тепади.
"Сан-Диего Вэйв" Миллий аёллар футбол лигаси турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда.



