

Қизиқарли ва ҳужумкор руҳда кечган мазкур баҳсда Фабио Каннаваро шогирдлари 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди. Миллий жамоа сафида киритилган голларга Азизбек Амонов, Фаррух Сайфиев ҳамда Достонбек Ҳамдамовлар муаллифлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, "оқ бўрилар" йиғин доирасидаги дастлабки назорат баҳсини "Сурхон" жамоасига қарши ўтказиб, унда 4:0 ҳисобида зафар қучган эди. Мураббийлар штабининг режасига мувофиқ, терма жамоа аъзолари тайёргарликнинг кейинги босқичида, яъни 22 май куни икки таркибга бўлинган ҳолда ўзаро назорат ўйинида майдонга тушиши белгиланган.








