Ўзбекистон кубоги. Бугун 1-тур якунланади ва 2-тур давом эттирилади

16 май 2026, 10:25
Бугун Ўзбекистон кубогининг навбатдаги учрашувлари бўлиб ўтади.

"Насаф" жамоаси жорий мавсум илк бор ўз майдонида ўйнайди. Қаршиликларга бугун Биринчи лига вакили "Ҳавоканд" рақиблик қилади. Учрашув соат 19:30 да старт олади. Бу Ўзбекистон кубогининг 1-турининг сўнгги учрашуви бўлади.

Шунингдек, мухлислар Бекободда Пролига етакчилари "Металлург" ва "Арал" ўртасидаги учрашувга ҳам гувоҳ бўлишади. Учрашув соат 18:00 да бошланади.

Куннинг сўнгги учрашуви эса Қўқон шаҳрида ташкил этилади. Андрей Шипилов бошчилигидаги "Қўқон-1912" жамоаси Миржалол Қосимов бошқарувидаги ОКМКни қабул қилади. Ушбу баҳс эса 19:00 га белгиланган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›