Ўзбекистон Кубоги 3-турнинг иккита ўйини санаси ўзгарди

Sherzod Nurmatov
18 май 2026, 15:20
Мусобақанинг “E“ гуруҳи 3-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “ҚМУ Жайхун” ҳамда “ТерДУ” – “Қизилқум” учрашувлари аввалдан белгиланганидек, 23 май санасида эмас, балки 24 май куни бўлиб ўтади.

“Хабарингиз бор, 22 май куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 сафари олдидан “Бунёдкор” стадионида назорат учрашуви ўтказади. Шундан келиб чиққан ҳолда юқорида қайд этилган икки учрашув санасида ўзгариш кузатилади.

Маълумот учун, ”ТерДУ” – “Қизилқум” ўйини “Сурхон Арена” ва унга туташ ҳудуддаги футбол майдони парваришидан келиб чиққан ҳолда Навоий шаҳрида бўлиб ўтади”, – дейилади ПФЛ хабарида.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: pfl.uz