

"Тўғри, "Машъал" ва "Металлург" билан ўтказган учрашувларимиз бир-бирига ўхшаш бўлди. Биз ўз ўйинимизни йўлга қўйишга қийналмоқдамиз. Одатда мавсум стартида шундай ҳолат бўлади. Бошқа позицияда ўйнаётганимга келсак, қанотда биринчи маротаба ўйнаётганим йўқ. Ўтган мавсум ҳам кўп бор қанот футболчиси сифатида тўп тепдим. Умуман олганда бунинг аҳамияти йўқ.
Ўртоқлик ўйини билан расмий ўйин ўртасида фарқ жуда катта. Навбатдаги баҳсларда ижобий натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз",- дейди Тўхтасинов.



