

Футболчи 900 минг евро талаб қилган, охир-оқибат эса Бразилия вариантини танлаган.
Шимкентнинг "Ордабаси" клуби англиялик ярим ҳимоячи Жесси Лингардни таклиф қилиш имкониятини ўрганган, деб хабар берди "AmanVIBE".
Манба маълумотига кўра, жанубликлар раҳбарияти 33 ёшли футболчининг вакиллари билан боғланиб, эҳтимолий трансфернинг молиявий шартларини аниқлаган.

Қайд этилишича, қизиқиш аниқ музокаралар даражасида бўлмаган. 2023 йилги Қозоғистон чемпиони фақат ўйинчининг талаблари билан танишган — "Манчестер Юнайтед" собиқ юлдузи Қозоғистонга 900 минг евро эвазига келишга тайёр бўлган.
Лингард "Манчестер Юнайтед" ва Англия терма жамоасидаги ўйинлари билан танилган. У терма жамоа сафида 32 ўйин ўтказган.
ОАВ хабарларига кўра, Жесси Лингард Бразилиянинг "Коринтианс" клуби билан битим тузган.



