

Манбанинг маълумотларига қараганда, Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагельсманн 40 ёшли дарвозабонни 55 нафар футболчидан иборат кенгайтирилган рўйхатга киритган. Рўйхатда 5 нафар дарвозабон борлиги айтилмоқда.
Нойер 2024 йилнинг август ойида миллий терма жамоадан кетганини эълон қилганди. Дарвозабон ушбу мавсум барча мусобақаларда 36 ўйинда қатнашиб, 11 тасида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
"Немис машинаси" мундиаль "E" гуруҳида Кюрасао, Кот-д'Ивуар ва Эквадор билан рўбарў келади.



