

Бугунги учрашувга жиддий тайёргарлик кўрдик. Олдинги турда “Андижон” жамоаси билан дуранг ўйнагандик. Шу сабаб бугун майдонга фақат ғалаба учун тушдик ва мақсадимизга эришдик.
Мавсум якунида юқори ўринларни эгалламоқчимиз, шу боис ҳар бир учрашувга жиддий ҳозирлик кўраяпмиз. Бизни учрашувларга яхши даражада тайёрлаб бораётган мураббийларимизга раҳмат айтаман. Барча жамоамиз аъзоларини бугунги ғалаба билан табриклайман!
Бекзод Толибов ёзиб олди.




