Нигора Мўйдинова: "Нефтчи-W" мавсум якунида юқори ўринларни эгалламоқчи"
08 сен 2018 20:07
Янгиликлар
Нигора Мўйдинова: "Нефтчи-W" мавсум якунида юқори ўринларни эгалламоқчи"
Аёллар футболи. Ўзбекистон чемпионати 20-туридан ўрин олган “Нефтчи-W”- “Қўқон 1912-W” (3:0) учрашувидан сўнг мезбонлар сафида энг яхши деб топилган Нигора Мўйдинова “championat.asia” сайтига интервью берди.
Бугунги учрашувга жиддий тайёргарлик кўрдик. Олдинги турда “Андижон” жамоаси билан дуранг ўйнагандик. Шу сабаб бугун майдонга фақат ғалаба учун тушдик ва мақсадимизга эришдик.
Мавсум якунида юқори ўринларни эгалламоқчимиз, шу боис ҳар бир учрашувга жиддий ҳозирлик кўраяпмиз. Бизни учрашувларга яхши даражада тайёрлаб бораётган мураббийларимизга раҳмат айтаман. Барча жамоамиз аъзоларини бугунги ғалаба билан табриклайман!
Бекзод Толибов ёзиб олди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар