МЮ Кэррикнинг келажаги борасида қачон бир қарорга келиши маълум бўлди

Aslanov Jasurbek
28 окт 2026, 22:44
"Манчестер Юнайтед" жамоа бош мураббийи Майкл Кэррикнинг келажаги бўйича ноябрь ойидаги халқаро ўйинлар учун бериладиган танаффус вақтида якуний қарор қабул қилишни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар бермоқда.

Ушбу халқаро танаффус мутахассис ўз лавозимида қолиши ёки кетишини белгилаб берувчи ҳал қилувчи палла бўлади. Клуб раҳбарияти мураббийга вазиятни ўнглаш учун иккита ўйин берди: мазкур баҳсларда "Манчестер Юнайтед" "Челси" ва "Астон Вилла"га қарши майдонга тушади.

Бундай қарорга келинишининг асосий сабаби — клуб узоқ муддатга вақтинчалик мураббий тайинлашни истамаяпти. Бундан ташқари, Кэррик "Манчестер Юнайтед" директори Жейсон Уилкокс томонидан шахсан қўллаб-қувватланмоқда.

Маълумот ўрнида, Англия чемпионатида саккизта ўйиндан сўнг "Манчестер Юнайтед" фақатгина етти очко жамғариб, турнир жадвалида 16-ўринни банд этиб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: TEAMtalk