

Ҳозирда томонлар ўртасида 25 ёшли футболчининг ўтиши бўйича музокаралар олиб борилмаяпти. Бу ҳақда Fussball хабар бермоқда.
Манбанинг маълумотига кўра, Германия клуби испаниялик ўйинчини сотишга ошиқмаяпти. "Байер" Гутьерресни 50-60 млн еврога сотишга тайёр.
Жорий мавсумда Гутьеррес барча турнирларда бешта ўйинда майдонга тушиб, битта гол ва учта голли узатмага муаллифлик қилди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2031 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида тақдим этилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 22 млн еврони ташкил этади.



