Мудрик допинг туфайли 4 йилга дисквалификация қилинди

Sherzod Nurmatov
30 апр 2026, 12:20
"Челси" ва Украина терма жамоаси ўйинчисининг намунасида мельдоний топилди, бу эса Англия футбол федерацияси уни четлатишига олиб келди.

Журналист Бен Жейкобснинг маълум қилишича, агар украиналик футболчи Спорт арбитраж судига (CAS) берган апелляциясида ютиб чиқмаса, 2028 йилнинг декабригача футбол ўйнамайди.

"Шахтёр"дан 70 миллион евро ва 30 миллион евро эвазига сотиб олинган вингер аллақачон 1,5 йиллик жазони ўтаб бўлган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: x.com/JacobsBen