

Украина терма жамоасининг 25 ёшли футболчисидан допинг сабабли қўйилган дисквалификация Спорт арбитраж суди (CAS) томонидан олиб ташлангач, Мудрикнинг ижарага кетиши энг эҳтимолли сценарий сифатида кўрилмоқда.
"The Athletic" хабарига кўра, "Челси" "Лидс"нинг Мудрик бўйича дастлабки ижара таклифини рад этган, чунки "кўклар"ни битим шартлари қониқтирмаган.
Бироқ "Лидс" музокараларни давом эттирмоқда, Мудрикнинг ўзи эса "Элланд Роуд"га ўтишдан манфаатдор, у ерда унга Премьер-лига даражасида мунтазам ўйин амалиёти ваъда қилинган.
Мудрикни ижарага олишни Премьер-лига ва Европанинг бошқа бир қанча клублари, жумладан "Челси" билан умумий хўжайинларга эга бўлган "Страсбур" ҳам хоҳламоқда.


