

Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, Михаил Мудрик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарга олинади, Тосин Адарабиойо эса 7 млн фунт ва бонуслар эвазига сотилади.
Украиналик футболчи 2022/2023 йилги мавсумдан бери "кўклар"га тегишли. У антидопинг қоидаларини бузгани сабабли 2024 йилдан бери майдонга тушгани йўқ. Англиялик ҳимоячи эса "Челси"га 2024 йилда келиб қўшилган ва ўтган мавсумда АПЛда 16 та ўйин ўтказган.


