Митоманинг голи Японияга Англия устидан ғалаба келтирди

Aslanov Jasurbek
1 апр 2026
Лондондаги машҳур "Уэмбли" стадионида Англия ва Япония миллий терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви якунланди.

Баҳс кутилмаган натижа — осиёликларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.

Ўйиндаги ягона гол 23-дақиқада киритилди. "Брайтон" юлдузи Каору Митома инглизлар дарвозасини ишғол қилиб, ўз жамоасига тарихий ғалабани тақдим этди. Шотландиялик ҳакам Ник Уолш бошқариб борган баҳсда "уч шерлар" вазиятни ўнглай олишмади.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида Англия терма жамоаси "L" гуруҳида Хорватия, Гана ва Панама билан куч синашади. Япония эса Нидерландия, Тунис ва яна бир саралаш орқали чиқадиган жамоа билан баҳс олиб боради.

Бўлажак Жаҳон чемпионати 2026 йил ёзида АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтади. Айни дамда амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина терма жамоаси ҳисобланади.

БАТАФСИЛ


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: championat.asia