

"Ишонаманки, "Барселона" Пуйоль билан "Ливерпуль" жамоасига йирик 0:4 ҳисобда ютқазмасди. Каталонияликларга у етишмади. Карлес ўйинчиларни қўйиб юбормаган бўларди. У жуда ҳам ажойиб ҳимоячи. Криштиану Роналду ва бошқа унга қарши ўйнаган футболчилардан сўраб билиб олишингиз мумкин.
Пуйоль болалигидан "Барселона" рангини ҳис қилган маҳаллий тарбияланувчи бўлган. Булар қаторига "Милан" жонкуяри Паоло Мальдини ва "Ювентус"дан Марко Тарделли, Жоржио Кьеллини сингари ўйинчилар киради", - дейди француз.



