"Милан" Салемакерсни 15дан 20 млн еврога қадар сотишга тайёр

Alisher
16 июн 2022
"Милан" ҳужумчи Алексис Салемакерс билан хайрлашишни режалаштирмоқда.

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, итальян клуби ёзги трансфер ойнасида 15дан 20 миллион еврогача қадар бўлган маблағдаги таклифни олса, 22 ёшли бельгияликни сотишга тайёр.

Салемакерс "Милан"да 2020 йилнинг сентябридан бери ўйнайди. Форвард 2021/22 йилги мавсум жамоа таркибида 46та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 3та ассист қайд этди.

Transfermarkt футболчини 17 миллион еврога баҳоламоқда.


AlisherMuallif
Manba: twitter.com/NicoSchira