Майдонга пиротехника воситалари улоқтирилиши оқибатида "Сантос" иштирокидаги ўйин тўхтатилди

Оқил Абдубарноев
7 июл 2023
"Сантос" мухлислари ўзларининг "Вила Белмиро" стадионида Бразилия чемпионати ўйинида жамоанинг ёмон ўйинига қарши норозилик билдириш учун майдонга пиротехника воситалари улоқтиришди.

Воқеа 2:0 ҳисобида олдинда бораётган "Коринтианс"га қарши ўйиннинг 89-дақиқасида юз берди. Айни дамда “Сантос” Бразилия чемпионатида 13 очко билан 13-ўринда, “Коринтианс” эса бир очкога ортда қолган ҳолда 15-ўринда бормоқда. "Коринтианс" дарвозабони Кассио портловчи моддалардан қочишга мажбур бўлди. 

"Сантос" жамоаси ҳам кийиниш хонасига қайтиш учун полиция ёрдамига муҳтож бўлди. Бразилия спорт суди бош прокурори "Сантос"нинг навбатдаги - "Фламенго"га қарши ўйинини ёпиқ эшиклар ортида ўтказишни сўраган.

ВИДЕО


Оқил АбдубарноевMuallif
Manba: The Guardian