Жамоа аъзолари ўтган йил “Адидас” фирмасининг либосларидан фойдаланишганди. Клуб бош директори Илҳом Қурбоновнинг айтишича, “Машъал” бу йил футболчи ва мураббийларни Испаниянинг энг машҳур спорт кийимлари ишлаб чиқарадиган компанияларидан бири Joma либослари билан таъминлайди.
“Биз Joma билан ҳозирча бир йиллик шартнома туздик, - дейди Илҳом Қурбонов. – Тўғри, шартнома тузилди, демак фирма ўз либосларини бепул беради дегани эмас. Биз шартномани қуйидагича битимда имзоладик: асосий таркиб учун формаларни сотиб оламиз, лекин Муборакда болалар ўртасида ўтказиладиган турнирларда (масалан, Баҳром Вафоев хотира турнири) Joma ёш футболчилар учун футболка, бутси каби спорт маҳсулотларини совға тариқасида улашади. Ҳозирча шундай келишувга эришдик. Агар маъқул келса, кейинги йил шартномани узайтиришимиз мумкин”.