"Марсель" "Боруссия" футболчисига қизиқмоқда

Alisher
1 июл 2021, 17:16
Дортмунднинг "Боруссия" клуби дарвозабони Роман Бюрки ёзда жамоадан кетиши мумкин.

"Марсель" 30 ёшли швейцариялик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Бюркининг "Боруссия" билан тузган шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Клуб ўйинчи учун 5 миллион евродан кам олмоқчи эмас.

Бюрки жорий мавсум барча мусобақаларда 24та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 32та тўп олиб чиқди.


AlisherМуаллиф
Манба: Transfermarkt