Гаттузо Италиянинг ЖЧга чиқа олмагани ҳақида: “Бу оғриқ бир умрга қолади. Манчинига чин дилдан муваффақият тилайман”

Sherzod Nurmatov
25 авг 2026, 15:30
“Лацио” бош мураббийи Женнаро Гаттузо Италия терма жамоаси бошқарувида унинг ўрнини эгаллаган Роберто Манчини ҳақида фикрини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, италияликлар Гаттузо қўл остида ЖЧ-2026га чиқа олишмади ва ўтиш ўйинлари финалида Босния ва Герцеговина терма жамоасига имкониятни бой беришди (1:1, пенальтилар бўйича — 1:4).

2.jpg

“Манчини — улкан тажрибага эга ажойиб мураббий. Миллий жамоа билан ажойиб 10 ойни ўтказдим ва мен шуғуллантирган йигитлар бор кучларини беришди.

Бу оғриқ мен билан умримнинг охиригача қолади, чунки жароҳат жуда чуқур бўлди. Биз алоҳида вазиятлар сабабли Жаҳон чемпионати саралашидан чиқиб кетдик. Аммо барибир қандайдир яхши нарса ярата олдик ва мен уларга энг эзгу тилакларни билдираман. Уларга муваффақият тилайман, чунки мамлакатимиз футболига айнан шу керак.

Манчини — буюк мураббий, у миллий жамоа билан аллақачон ғалаба қозонган [Евро-2020да] ва албатта мен чин юракдан, ҳеч бир сохталиксиз унга фақат яхшилик тилайман”, – деди Гаттузо.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: DAZN