

39 ёшли дарвозабоннинг сўнгги клуби "Уотфорд" бўлган эди.
Фостер фаолияти давомида уч марта Англия Лига Кубогини ютган: икки марта “Манчестер Юнайтед” ва бир марта “Бирмингем” билан.
Англия терма жамоаси таркибида у 8 та ўйин ўтказиб, 2014 йилги Жаҳон чемпионатига йўл олган ва у ерда Коста-Рика билан ўйинда (0:0) майдонга тушган.
Сўнгги пайтларда у ўзининг YouTube каналини фаол ривожлантириб келаётганди. Канал 1 миллиондан ортиқ обуначига эга.



