"Манчестер Юнайтед" собиқ дарвозабони фаолиятини якунлаганини эълон қилди

Sherzod Nurmatov
16 сен 2022
Англия терма жамоаси ва МЮ собиқ посбони Бен Фостер ижтимоий тармоқ орқали фаолиятини тугатганини маълум қилди.

39 ёшли дарвозабоннинг сўнгги клуби "Уотфорд" бўлган эди.

Фостер фаолияти давомида уч марта Англия Лига Кубогини ютган: икки марта “Манчестер Юнайтед” ва бир марта “Бирмингем” билан.

Англия терма жамоаси таркибида у 8 та ўйин ўтказиб, 2014 йилги Жаҳон чемпионатига йўл олган  ва у ерда Коста-Рика билан ўйинда (0:0) майдонга тушган.

Сўнгги пайтларда у ўзининг YouTube каналини фаол ривожлантириб келаётганди. Канал 1 миллиондан ортиқ обуначига эга.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Athletic