"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда

Alisher Ostonov
14 сен 2025
"Манчестер Юнайтед" "Ноттингем Форест" ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсонга эътибор қаратди.

Қайд этилишича, инглиз клуби ярим ҳимоячилардан бирини қишда, иккинчисини эса ёзда ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. "Қизил иблислар" 22 ёшли футболчига ҳавас қилаётган бўлса-да, уни ўз сафига қўшиб олиш осон эмаслигини тушуниб турибди. "Брайтон" футболчиси Карлос Балеба ҳамон "Манчестер Юнайтед"нинг орзуси бўлиб қолмоқда, аммо футболчи қишда "чайкалар" сафини тарк этишини кўпчилик кутмаяпти.

Эллиот Андерсон Англия терма жамоаси сафида иккита ўйин ўтказди ва уларда гол ура олмади. Transfermarkt портали футболчининг нархини 32 млн еврога баҳоламоқда.


Alisher OstonovMuallif
Manba: TEAMtalk