

Sky Sports хабарига кўра, "Манчестер Сити" ва "Фулхэм" 22 ёшли Оскар Боббнинг трансферини 27 миллион фунт стерлингга келишиб олишди.
Шунингдек, "шаҳарликлар" қанот ҳужумчисини кейинчалик қайта сотишдан тушган маблағнинг 20 фоизини олиши маълум қилинди.
Бобб 2023 йилдан бери "Сити"нинг асосий жамоасида ўйнаб келмоқда. У барча мусобақаларда жами 47 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урган. Жорий мавсумда Оскар АПЛдаги 9 та ўйинда 1 та голли узатма берган.



