"Манчестер Сити" "Жирона" ярим ҳимоячиси билан шартнома имзолаши мумкин

24 апр 2026, 23:22
"Манчестер Сити"дагилар "Жирона" ярим ҳимоячиси Аззедин Унаининг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

"El Chiringuito TV" нашри маълумотига кўра, 26 ёшли футболчининг ўйинлари "шаҳарликлар"га маъқул келган. Уни айни дамда "Атлетико" ҳам жиддий кузатиб бормоқда.

Марокашликнинг товон пули 20 миллион еврога тенг. Унинг Каталония клуби билан келишуви 2030 йилга қадар давом этади.

Унаи ушбу мавсумда ЛаЛиганинг 18 ўйинида қатнашиб, 5 гол ва 2 ассист қайд этди.


Манба: El Chiringuito TV