Магуайр 4 та клуб таклифини рад этди

Sherzod Nurmatov
23 мар 2026
"Манчестер Юнайтед" марказий ҳимоячиси Ҳарри Магуайр кетиш ниятида эмас.

33 ёшли футболчининг "қизил иблислар" билан шартномаси мавсум охирида тугайди ва бир нечта клублар инглиз футболчисини эркин агент сифатида таркибга қўшиб олишга қизиқиш билдирди.

"TEAMtalk" нашрининг хабар беришича, Магуайр "Тоттенхэм", "Эвертон", "Сандерленд" ва "Вест Хэм"дан келган таклифларни рад этган. Футболчи МЮ билан битимни узайтиришга яқин.

Ҳарри Магуайр 2019 йилдан бери "қизил иблислар" сафида ўйнаб келмоқда. У ушбу мавсум 20 ўйинда 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: TEAMtalk