"Ливерпуль" собиқ устози Саудия клубини бошқаришга розилик берди

Khoja
15 дек 2025
Брендан Роджерс "Ал Қодисия"ни бошқаришга рози бўлди.

aawsat.com сайтининг хабарига кўра, бу ҳақда расмий эълон яқин кунларда чиқади.

"Ал Қодисия" аввалроқ амалдаги бош мураббий Мишелни ишдан бўшатишга қарор қилган эди. 62 ёшли испаниялик мураббий жамоани 2023-йил октябридан бери бошқариб келмоқда. "Ал-Қодисия" ҳозирда Саудия Про-лигаси жадвалида бешинчи ўринда.

Роджерс 2025-йил октябрь ойи охирида "Селтик"дан кетганидан бери ишсиз. 52 ёшли шимолий ирландиялик мураббий шунингдек, "Лестер Сити" ва "Ливерпул"даги фаолияти билан ҳам танилган.


KhojaМуаллиф
Манба: aawsat.com