"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр

Khoja
12 сен 2025
"Ливерпуль" "Бавария" ярим ҳимоячиси Майкл Олисени сотиб олмоқчи.

Saught Offside нашри хабар беришича, Англия жамоаси 23 ёшли ярим ҳимоячи учун 100 миллион евро тўлашга тайёр. "Қизиллар" Майклни Муҳаммад Салоҳга эҳтимолий ўринбосар сифатида кўришмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, "Бавария" франциялик футболчини 2024 йилнинг ёзида "Кристал Пэлас"дан сотиб олганди. 2024/25-йилги мавсум Олисе барча мусобақадаги 55 ўйинда 20 та гол урди ва 23 та голли узатма етказиб берди. Футболчининг амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзида якунланади.


KhojaMuallif
Manba: Saught Offside