Ла Лига. "Атлетико" захирадан тушган Гризманнинг урган голи эвазига ўз майдонида "Валенсия"ни мағлуб этди

Alisher Ostonov
13 дек 2025
Ла Лига 16-тур доирасидаги "Атлетико" — "Валенсия" ўйини бўлиб ўтди.

17-дақиқада мезбонлар сардори Коке ҳисобни очди. Лукас Белтран 63-дақиқада аниқ зарбаси билан ҳисобни тенглаштирди. Захирадан майдонга тушган “Атлетико” афсонаси Антуан Гризманн 74-дақиқада ажойиб гол уриб, жамоасига ғалабани тақдим этди.


13 дек 2025, 18:00
Atlético Madrid — Valencia
2 – 1
Тугади






Alisher OstonovMuallif
Manba: championat.asia