Куарежма Португалия терма жамоасини танқид қилди

28 июн 2026, 19:49
Португалия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Рикарду Куарежма ЖЧ–2026 гуруҳ босқичининг 3-турида Колумбияга қарши ўйиндан (0:0) сўнг жамоа ўйинини кескин танқид қилди.

Португалия термаси 1/16 финалда Хорватияга қарши баҳс олиб боради. Учрашув 3 июль оқшомида бўлиб ўтади.

"Жамоада қувонч ҳам, иштиёқ ҳам, ижодкорлик ҳам, бизга хос бўлган жасорат ҳам етишмаяпти. Энг асосийси, характер йўқ.

Мен ўйинни стадиондан кузатдим ва бу ҳақда кўп гаплашдик. Футболчилар худди чарчагандек, руҳан тушкун ҳолатда кўринди.

Ахир улар жаҳон футболидаги энг нуфузли турнирда иштирок этяпти. Истеъдод ва маҳорат уларда етарли. Аммо қувонч, эркинлик, ижодкорлик ва таваккал қилишга бўлган ишонч етишмаяпти. Менимча, футболчилар хато қилишдан қўрқиб, таваккал қилишга журъат этмаяпти", - деди Куарежма LiveModeTV эфирида.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: LiveModeTV

Сўнгги янгиликлар

Барча ›