

"Биз яхши ўйнадик, кўрган нарсам менга маъқул келди, аммо биз янада ўсишимиз мумкин. Бизда потенциал бор. Ҳозирда ўйинимиз даражаси менга ёқмоқда, лекин ҳали ҳам қўшишимиз керак ва бу нормал ҳолат. Dастлабки икки ўйиндаги олти очко — жуда яхши кўрсаткич", — дейди Фликнинг сўзларини "Барселона" расмий сайти.
Каталония клуби Ла Лига — 2026/2027 мавсуми очувчи ўйини доирасида (2-турда) "Эльче"ни йирик ҳисобда мағлуб этган эди (5:0) ва олти очко билан турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди.



