

"Арал Самали"га қарши ўйин жуда қизиқарли ўтди. Узоқ йўл босиб бордик. Лекин ғалаба учун майдонга тушгандик ва бунга ҳақли равишда эришдик. Майдонда рақибдан кучли эканлигимизни кўрсата олдик.
Жамоамиз кучли бешталикка кира олмади. Аслида мана шундай мақсадни режалаштиргандик. Эндиликда эса 6-ўринни қўлга киритишни режалаштирганмиз ва бунга ҳаракат қиляпмиз", – деди Мирзақулов.



