Жон Оби Микел: "Азар ҳеч қандай куч сарфламади. Тасаввур қилинг, агар у Роналду ёки Месси каби машқ қилганда эди?"

Aslanov Jasurbek
22 мар 2025
Жон Оби Микел Эден Азар ўз салоҳиятини тўлиқ амалга очиб бера олмаган деб ҳисоблайди.

– Сиз билан бирга ўйнаган энг яхши футболчи ким?

– Техника нуқтаи назаридан? Азар.

– У ўз салоҳиятини намойиш қила олдими?

– Йўқ. У машқ қилмасди. Куч сарфламасди. Тасаввур қилинг, агар у Роналду ёки Месси каби машқ қилганда эди?

У машғулотларни ёқтирмасди, улардан завқланмасди, чунки Азар шунчалик техника жиҳатидан истеъдодли эдики, бу унга керак эмас эди, – деди "Челси" собиқ футболчиси Оби Микел.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: talkSPORT