

"Биз бахтлимиз. "Барселона" ажойиб жамоа. Ҳар икки жамоада яхши имкониятлар бўлди, бироқ биз ўз имкониятларимиздан унумлироқ фойдала олдик. Учрашув темпи жуда юқори бўлди. Қийин учрашув бўлди, бироқ биз учун барчаси яхши якунланди.
Ла Лигадаги 100 учрашувда ишлаганимдан ва тарихда илк бор "Барселона"ни мағлуб этганимдан хурсандман. Биз анча қийналдик, айниқса биринчи бўлимда. Бизнинг мавсум аввалидаги илк мақсадимиз Ла Лигада жон сақлаб қолиш эди. Энди биз келаси йил Европа лигаларида ўйнамоқчимиз. Бу мақсадни амалга ошириш учун барча ишни қилишга тайёрмиз",-деди Мичел.



