Жесус фаолиятидаги энг оғир жароҳатдан сўнг "Арсенал" таркибига қайтишга умид қилмоқда

Sherzod Nurmatov
24 окт 2025
Сўнгги миш-мишларга кўра, "Арсенал" ҳужумчи Габриэль Жезусга умид боғламаяпти ва уни қишда сотишга тайёр.

Бироқ ҳужумчининг ўзи таслим бўлмоқчи эмас.

Бразилиялик футболчи тиззасидан олган жароҳати фаолиятидаги энг оғири бўлганини айтди, аммо у тикланиш учун астойдил ҳаракат қилмоқда ва таркибдаги ўрин учун курашишни хоҳлайди.

"Арсенал"га қўшилганимдан бери қийин даврларни бошдан кечирдим, аммо ажойиб дамларни ҳам ўтказдим — кўп ўйнадим, яхши формада эдим. Гол ура олмаганимда ҳам, майдонда бўшлиқлар очиб, вазиятлар яратардим. Аммо, афсуски, жароҳатларни назорат қилиб бўлмайди. Бу менинг ҳаётимдаги энг қайғули давр, бу мен энг юқори чўққида эканлигимда содир бўлди.

Мен яхши шуғулланардим, тўғри овқатланардим, дам олардим, тикланардим — ва кейин шунақа воқелик рўй берди. Энди тушундим: ўзим ҳақимда янада кўпроқ қайғуришим керак экан. Мен ҳар доим 100 фоиз жон куйдирардим, лекин агар иш юкини бошқара олмасам, яна муаммога дуч келишим мумкин", – деди Жезус лондонликлар матбуот хизматига берган интервьюсида.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: arsenal.com