

Мексика – Англия баҳсини австралиялик тажрибали ҳакам Алиризо Фағоний бошқаради. Унга ҳамюртлари Жорж Лакриндис ва Эндрю Линдсей қанот ҳаками сифатида ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам этиб марокашлик Жалол Жайед тайинланган.

Бразилия – Норвегия учрашувида эса бош ҳакам сифатида АҚШ вакили Исмоил Элфатҳ ишлайди. Унга америкалик ёрдамчи ҳакамлар Кори Паркер ва Кайл Аткинс кўмаклашади. Тўртинчи ҳакам вазифасини аргентиналик Саид Мартинес бажаради.

Ҳар икки баҳс 6 июль тонгида бўлиб ўтади. Мексика – Англия учрашуви Мехико шаҳрида, Бразилия – Норвегия баҳси эса Нью-Йорк (Нью-Жерси) стадионида ташкил этилади.



