

Ўзбекистон терма жамоаси тарихда илк бор мундиалда қатнашади. Шундай экан, ўзбек футболи оммасининг нигоҳи ушбу маросимга қаратилади. Биз эса қуръа олдидан собиқ футболчи Анвар Ғофуровнинг фикрлари билан қизиқдик.
"Агар биз гуруҳдан чиқишни мақсад қилган бўлсак, осонроқ рақиблар тушгани маъқул бўларди. Агар биз ўз терма жамоамизни кучли рақиб терма жамоаларга қарши кўриш ва таққослаш ниятида бўлсак, ҳар бир қитъанинг энг номдор жамоаларига тушганимиз яхши бўларди.
Ростини айтсам, менга умуман фарқи йўқ — қайси терма жамоалар биз билан бир гуруҳдан ўрин олади. Аниқ биламанки, мен маза қилиб терма жамоамизга мухлислик қиламан.
Чунки аниқ билишимиз керак: ЖЧда осон рақиб бўлмайди. Ҳа, жамоалар сони кўпайди, лекин улар ҳам бизнинг терма жамоамиз каби саралашлардан ўтган.
Ишонаман, Жаҳон чемпионатида шов-шув қилишга қодир терма жамоамиз шаклланган — 2022 йилги Марокаш терма жамоаси каби. Қолаверса, омад ҳам керак бўлади", – дейди Анвар Ғофуров.



