

Жазоир фуқаро муҳофазаси бошқармаси маълумотларига кўра, 20 ва 24 ёшли икки киши ҳалок бўлган, улардан бири мототциклда ҳалокатга учраган.
Жазоир терма жамоаси Араб Миллатлар кубоги финалида қўшимча бўлимларда Тунисни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Ўйин Қатардаги "Ал-Байт" стадионида бўлиб ўтди.
Шунингдек, Парижда истиқомат қилувчи Жазоир терма жамоаси мухлислари Франция пойтахти кўчаларига чиқиб, Араб Миллатлар Кубогидаги миллий терма жамоаси ғалабасини нишонлагани маълум қилинди.



