Жанубий Корея. "Сеонгнам" чемпионат етакчиларидан бирини мағлуб этди, Жамшид Искандеровдан голли узатма

Sherzod Nurmatov
24 окт 2021
Жанубий Корея К-лигаси 24-туридан ўрин олган "Сеонгнам" – "Ульсан" учрашуви якунига етди.

Учрашув 2:1 ҳисобида мезбонлар фойдасига ҳал бўлди. Биринчи гол 30-дақиқада Жамшид Искандеровнинг пасидан кейин Квон Кён Вон томонидан урилди. 58-дақиқада Хон Чхоль ҳисобни тенглаштирган бўлса, 71-дақиқада Ким Тэ-Хван автогол қайд этди. Шу тариқа, баҳс "Сеонгнам"нинг ғалабаси билан якунланди.

Алоҳида айтиш жоиз, ўзбекистонлик ярим ҳимоячи иккинчи бўлимнинг асосий вақтига қўшиб берилган дақиқада сариқ карточка олишга ҳам улгурди.  

Турнир жадвали


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: championat.asia