Италия футбол федерацияси Анчелотти билан музокараларни бошлади

Aslanov Jasurbek
15 ноя 2017
Италия футбол федерацияси Жампьеро Вентура ўрнига номзод ҳисобланган "Бавария" собиқ бош мураббийи Карло Анчелотти билан музокараларни бошлади.

Италия футбол федерацияси раҳбари Карло Тавеккионинг фикрича, Карло Анчелотти футболчиларга ижобий таъсир қилади. Бироқ Анчелотти номзодини тасдиқлаш учун, Вентура билан боғлиқ муаммони ҳал қилиш керак.

69 ёшли мутахассис ишдан бўшатилиши ёки томонлар келишувига кўра шартномани бекор қилиши маълум эмас. Олдинроқ, Жампьеро Вентура 700 минг евро миқдорида товон пули талаб қилмоқда.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: Football Italia