Испания ва Италия клублари янги Чемпионлар лигаси яратмоқчи

Aslanov Jasurbek
31 июл 2016
Испания ва Италиянинг етакчи клублари кўпроқ фойда келтирувчи янги Чемпионлар лигаси яратиш ҳақида ўйлаяпти.

Бунга асосий сабабларнинг бири, Премьер-лига молиявий устунлигининг ўсиб бориши.

Якунланган мавсумда "Реал" Чемпионлар лигасидаги ғалабаси учун АПЛнинг 11 жамоасидан камроқ даромад олди. Бу фарқ келажакда янада ортиб кетиши мумкин.

Янги турнир форматида етакчи лигалардан 6 та вакил бўлиши ёки иштирокчиларнинг сони 16 тагача камайтирилиши мумкин.

АПЛга қаршилик қилиш ниятида, учрашувларни дам олиш кунларида ўтказиш таклиф қилинмоқда.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Telegraph