Испания кубоги. "Мирандес"нинг "эртаги" ниҳоясига етди

Испания кубоги ярим финал босқичи доирасида "Мирандес" ва "Реал Соьедад" жамоалари ўртасида жавоб учрашуви ўтказилди.

"Сосьедад" икки баҳс натижасига кўра мазкур жуфтлик ғолибига айланди ва финал чипталарига эга чиқди. Сегунда Б вакили "Мирандес" клубининг мусобақадаги ажобтовур саёҳати ниҳоясига етди. Аммо ушбу жамоа футболчилари мамлакат кубоги баҳсларида на "Реал", на "Атлетико"-ю "Барселона" келолмаган босқичга етиб келганлари билан бемалол мақтансалар бўлади.

Испания кубоги. "Сельта", "Севилья", энди эса "Вильярреал" мағлуб этилди – "Мирандес" ярим финалда

Мирандес – Реал Сосьедад 0:1 

4 март, 01.00, «Эстадио де Андува»

Гол:

0:1 – 41, Ойарсабаль (пенальти).

Мирандес – Лимонес, Серхио Гонсалес, Онайндиа, Гонсалес (Мартинес, 61), Мальса, Рей (Марио Барко, 82), Гуриди, Санчес (Маркос де Соуза, 72), Меркеланс, Матеус Айяс, Энрик Франкеса.

Реал Сосьедад – Ремиро, Монреаль, Элустондо, Ле Норман, Сальдуа, Янузай, Эдегор (Гевара, 90), Мерино, Субельдия, Ойарсабаль (Барренечеа, 78), Виллиан Жозе (Исак, 66).

Огоҳлантиришлар:

Гонсалес (31), Монреаль (32), Виллиан Жозе (50), Янузай (72), Рей (72), Марио Барко (83), Сальдуа (90).

Бу жуфтлик ўртасидаги биринчи ўйинда 2:1 ҳисоби қайд этилганди.

"Сосьедад"нинг финалдаги рақиби бугун "Гранада" ва "Атлетик Бильбао" жамоалари ўртасидаги баҳсда аниқланади.



Manba: championat.asia