

"Sport Mediaset" нашри маълумотига кўра, "кўк-анорранглилар" бошланғич сумма сифатида 45 миллион евро таклиф қилган. Бироқ "Интер"га бу сумма камлик қилган ва трансфердан энг камида 60 миллион евро ишлаб олишни режа қилишаётганини маълум қилишган.
"Челси" ҳам трансфер учун музокараларга киришишга тайёр турибди. Чунки футболчининг ўзи ҳам жамоадан кетишга қарши эмас.
Агарда Бастони "Барселона"га ўтадиган бўлса, у ерда йилига 7 миллион евро маош олади. Бу унинг Миландаги маошидан 2 баравар кўп дегани.



